Shavkat Mirziyoyevning Vashingtonga tashrifi boshlandi, u yerda davlat rahbari bir guruh vatandoshlar bilan ko‘rishdi

Сақлаш
08:14 / 05.11.2025 9 0

Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари президенти Доналд Трампнинг таклифига биноан 5 ноябрь куни амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрига келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

 

“Эндрюс” авиабазасида давлат раҳбарини АҚШ давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау, АҚШ — Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм ва бошқа расмийлар кутиб олди.

 

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев АҚШда ишлаётган ва таълим олаётган бир гуруҳ ватандошлар билан кўришди. Давлат раҳбари уларга муваффақиятлар тилади.

 

 

Ташрифнинг асосий тадбирлари 5−6 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон ва АҚШ етакчилари учрашади ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” форматидаги саммитида ўтказилади.

 

Тадбирлар дастуридан АҚШ Конгресси ва ҳукумати вакиллари билан музокаралар, ушбу мамлакат етакчи компанияларининг раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ҳамда ишбилармон доиралар иштирокидаги давра суҳбати ҳам ўрин олган, дейилади хабарда.

 

Бу Шавкат Мирзиёевнинг Доналд Трамп билан сўнгги 45 кундаги иккинчи учрашуви бўлади. 24 сентябрь куни БМТ бош қароргоҳида Ўзбекистон ва АҚШ президентлари музокаралар олиб борганди.

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//