Ўзбекистон, Россия ва Тожикистоннинг Афғонистон чегарасидаги ҳарбий машғулотлари якунланди

Сақлаш
17:16 / 10.08.2021 941 0


Афғонистон билан чегарадан 20 километр узоқликдаги Тожикистоннинг Ҳарб-Майдон полигонида Ўзбекистон, Россия ва Тожикистондан 2500 нафар ҳарбий хизматчи иштирокидаги қўшма машқлар якунланди. Бу ҳақда Россия Марказий ҳарбий округ қўмондони, генерал-полковник Александр Лапин маълумотларига асосланиб, "ТАСС" ахборот агентлиги маълум қилди.

Манба: tass.ru



Лапиннинг таъкидлашича, қўшма машғулотларда биринчи марта Сурияда тўпланган тажриба асосида разведка, авиация ва ўт ўчириш мажмуалари, қўниш усулларини қўллаган ҳолда турлараро қўшинлардан фойдаланилган.

Манба: tass.ru


— Сўнгги бир неча йил ичида Яқин Шарқ ҳудудидан Афғонистонга кескинликнинг силжиши кузатилди. Жараёнлар таҳлили шуни кўрсатадики, минтақамиздаги вазият бу мамлакатдаги сиёсий вазиятдаги воқеалар ривожига боғлиқ бўлади, — дейди Тожикистон мудофаа вазири, генерал-полковник Шерали Мирзо бундай машқлар уч мамлакат ҳарбий ҳамкорлиги тарихида биринчи марта ўтказилганини маълум қилиб.

Манба: tass.ru

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//