Жамият
Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, декабрь ойи бошида ҳаво ҳароратини белгилаган совуқ антитциклон мамлакатни тарк этди. Ҳудудга илиқ ҳаво массалари кириб келди, ҳаво ҳарорати кескин кўтарилди, қор бутунлай эриб кетди.
16 декабрь куни Ўзбекистон бўйича қуёшли ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тошкент вилоятининг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучаяди. Кундузи ҳаво 9-14 даража илиққача, баъзи жойларда 16-18 даражагача исийди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-5 даража юқоридир.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, аммо ҳарорат фони бироз пасаяди. Ҳаво ҳарорати кечалари 3 даража совуқ 2 даража илиқни, кундузи шанба куни 7-12 даража илиқни, якшанба куни 5-10 даража илиқни ташкил этади ва ушбу кунларнинг меъёрий қийматларига яқин бўлади.
Республиканинг баъзи жойларига туман тушиши кутилаётгани қўшимча қилинган.
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ