Жамият
15 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 04:15 да Озарбойжоннинг «Azal» авиакомпаниясининг самолёти Фарғонага келиб қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.
Боку—Фарғона—Боку йўналишини очган Airbus A320 борти анъанавий тарзда сув аркаси билан, экипаж ва йўловчилар эса карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.
Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Айтиш керакки, Фарғона Озарбойжон авиаташувчиси парвоз қила бошлаган Ўзбекистондаги учинчи шаҳарга айланди. Бокудан Тошкентга рейслар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилади. Бокудан Самарқандга — сешанба ва пайшанба кунлари.
1992 йилда ташкил этилган «Озарбойжон ҳаво йўллари» (Azal) йирик авиаташувчи бўлиб, Boeing ва Airbus самолётларининг замонавий паркига эга бўлган, МДҲ мамлакатлари авиация ҳамжамиятида етакчилардан бири ҳисобланади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ