Жамият
Президентнинг «Нурафшон давлат университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Олий таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг Нурафшон шаҳрида Нурафшон давлат университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Қуйидагилар университет асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланади:
ҳудудда педагогика, иқтисодиёт, транспорт логистикаси соҳалари ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларини, замонавий техника ҳамда технологиялар ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликлар бўйича амалий кўникмаларни эгаллаган профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш;
хорижий етакчи ва нуфузли олий таълим муассасалари илғор тажрибасини татбиқ этиш асосида малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув ва илмий-методик таъминотни такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш;
таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, замонавий ахборот-коммуникация ва таълим технологиялари мустаҳкам интеграциясини таъминлаш;
тегишли соҳа йўналишлари бўйича кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этишга қаратилган инновацион тадқиқотларни фаол ривожлантириш;
республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларга иқтидорли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали университет илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;
ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларни, замонавий таълим технологияларини татбиқ этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитини таъминлаш;
иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиқиб, меҳнат бозорида рақобатбардош олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни, замонавий технологиялар бўйича чуқур билимга эга мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш бўйича узлуксиз таълим тизимини яратиш;
етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни жорий этиш, университет профессор-ўқитувчилари малакасини ошириш, битирувчилар республика ва хорижий олий таълим муассасаларида (илмий марказларда) магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таҳсил олишларини ташкил этиш;
ўқув жараёнини талабаларда мустақил таълим олиш, тизимли таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш ва амалий, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга йўналтириш;
амалий илмий-тадқиқот ишларини бажариш учун замонавий ўқув ва илмий-лаборатория базасини шакллантириш, уни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш;
университет минтақа ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш мақсадида хорижий фуқаролар учун таълим олиш имкониятини кенгайтириш ва илғор халқаро тажрибани татбиқ этиш.
Белгиланишича, университет давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда Олий таълим вазирлиги тизимида фаолият юритади. Университетда ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади. Университет битирувчиларига давлат намунасидаги диплом берилади.
Университетга талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Университетда ўқув жараёни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ижобий хулосаси олинганидан сўнг бошланади.
Университет Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ажратиладиган ер майдонида янги ўқув бинолари ва талабалар турар жойларида қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилгунга қадар университет Халқ таълими вазирлиги Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган бўш турган биносига (собиқ Қуйи Чирчиқ хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи) тегишли коммунал ва фойдаланиш харажатларини қоплаган ҳолда «ноль» ставкадаги ижара тўлови асосида вақтинча жойлаштирилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ