Ўзбекистонда нефть-газ захираси яна неча йилга етади?

Сақлаш
15:13 / 16.12.2022 1443 0

Ўзбекистонда 300 га яқин нефть-газ конлари мавжуд бўлиб, уларнинг захираси 40 йилга етиши аниқланган. Бу ҳақда Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси вакили Эркин Назаров маълум қилди.

 

Унинг таъкидлашича, шу билан бирга, уран хомашёси бўйича ҳам 15 йилга етадиган захира аниқланган. Ҳозирги кунда тахминан 50 млрд куб атрофидаги газ борлиги аниқланган.

 

Назаров бундан кейин ҳам геология қидирув ишлари амалга ошириш натижасида яна захиралар йилдан-йилга топилиши мумкинлигини таъкидлади.

 

«Бу 40 йилда захирамиз тугайди деган гап эмас. Ҳар йили геология қидирув ишлари амалга оширилади ва нефть, газ, уран ва бошқа хомашёлар бўйича тўлиқ захиралар аниқланиб борилади», — дея қўшимча қилди қўмита вакили.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//