Пиёз, сабзи, гуруч нархлари ошган, шакар эса арзонлашган. Бозорлардаги нархлар маълум қилинди

Сақлаш
15:00 / 16.12.2022 1389 0

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари маълум қилинди.

 

Унга кўра, бозорларда пиёз, сабзи, гуруч нархлари ошган, шакар эса арзонлашган.

 

2022 йил 14 декабрь ҳолатига бозорлардаги нархлар:

 

Суякли мол гўшти (1 кг) — 48 000 – 78 000 сўм

Қўй гўшти (1 кг) — 55 000 – 91 000 сўм

Картошка (1 кг) — 3000 – 6000 сўм

Пиёз (1 кг) — 2500 – 6000 сўм

Сабзи (1 кг) — 2000 – 5 500 сўм

Тухум (10 дона) — 10 000 – 17 000 сўм

Гуруч (1 кг) — 6000 – 27 000 сўм

Ўсимлик ёғи (1 л) — 16 500 – 30 000 сўм

Шакар (1 кг) — 11 000 – 15 000 сўм.

 

Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаганини қайд этиш керак.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//