Спорт
Колумбияда ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Руслан Нуриддинов -109 кг вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Нуриддинов даст кўтариш машқида 177 кг, силтаб кўтаришда 220 кг ва умумий ҳисобда 397 кг билан ушбу вазн тоифасида тенгсиз эканини кўрсатиб, 3 йўналишда олтин медалларга эгалик қилди. Бу унинг фаолиятида дунё биринчилигидаги иккинчи чемпионлик. Ҳамюртимиз энг яқин таъқибчисини 8 кгга ортда қолдиришга эришди.
Шу тариқа андижонлик полвон икки бор жаҳон чемпионлигига эришган биринчи ўзбек оғир атлетикачисига айланди.
Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Эркаклар, -109 кг:
1. Руслан Нуриддинов (Ўзбекистон) — 397 (177+220) кг
2. Гиорги Чхеидзе (Грузия) — 389 (170+219) кг
3. Рафаэл Кастильо (Колумбия) — 388 (174+214) кг.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ