Жамият
14 декабрь куни Ховос туманида Маънавият ва маърифат масканининг очилиш маросими ўтказилди.
Маскан биноси замонавий жиҳозланган бўлиб, унда «Маърифат кутубхонаси», «Маърифат музейи», мажлислар зали, семинар-тренинглар ўтказишга мўлжалланган хоналар ҳамда фаолият олиб бориш учун махсус хоналар ўрин олган.
Биринчи ва иккинчи ренессанс асосчилари, жадидчилик ҳаракати аъзолари бўлган аллома ва маърифатпарварларимизнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти, «Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий», «Ҳар бир нуроний – ўн ёшга масъул» каби тамойиллар асосида олиб борилаётган ишлар ҳақида хабар берувчи фотолавҳалар, Президентнинг соҳага оид фармон ва қарорлари ўрин олган тарғибот лавҳалари шулар жумласидан.
Маънавият масканининг очилиш маросимида ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, турли соҳа раҳбарларининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ходимлар, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, мана шу масканни ички ва ташқи мазмунини бойитишга яқиндан ҳисса қўшгани учун Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимига миннатдорчилик билдирилди.
«Келгусида мазкур маскан Ховос халқининг чин маънода маънавиятига хизмат қиладиган ақл ва нафосат масканига айланишига катта ишонч билдирамиз», – дейилади туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ