Жамият
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жамоат транспорти ҳайдовчиларининг ойлик маошини 2 баробарга оширди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати маълум қилди.
«Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус ҳайдовчилари жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб камида 5-6 млн сўм миқдорида ойлик маоши олишади», дейилади хабарда.
Жорий йилнинг 13 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Учтепа туманига бориб, Тошкентдаги 18-сон автобус саройи фаолияти билан танишди. Бу ерда давлат раҳбарига шаҳар кўчаларида тирбандликни камайтириш, жамоат транспорти хизматларини яхшилаш режалари тақдимот қилинган. Президент тизимни танқид қилиб, автобусларнинг сонини кўпайтириш кераклигини ва ҳайдовчиларнинг маоши оширилиши кераклигини айтган.
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
Жамият
77606
Жамият
56654
Жамият
55855
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ