Жамият
Ўзбекистонда 2022 йил декабрь ойининг ўтган даври давомида истеъмолчилар томонидан табиий газдан ноқонуний ва нооқилона фойдаланиш бўйича 192 ҳолатга чек қўйилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вазирлик ҳузуридаги «Ўзнефтгазинспекция», ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида 12 кун давомида ўтказилган назорат тадбирларида 17 мингга яқин хонадоннинг куз-қиш мавсумида бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.
Ноқонуний ҳолатлар натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 10,2 миллиард сўмни ва газ ҳажми 10,2 миллион куб метрни ташкил этган. Ушбу ҳажмдаги табиий газ ўртача 17 мингга яқин ҳовли уйлардаги хонадонларнинг куз-қиш мавсумида бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан Навоий вилоятида (2,4 миллиард сўм), Жиззахда (2,0 миллиард сўм), Бухорода (0,9 миллиард сўм), Қашқадарёда (0,267 миллиард сўм), Тошкент вилоятида (0,8 миллиард сўм) ва Тошкент шаҳрида (0,165 миллиард сўм) аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ