Жамият
2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробарига оширилиши белгиланган.
Бунда пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 миллион 240 минг сўмдан юқори бўлган пенционерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқилади.
Бугунги кунда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 миллион 240 минг сўмдан юқори бўлган барча пенционерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, пенсияси ошадиган фуқароларга жорий йилнинг декабрь ойида СМС хабар юборилди.
Пенсияларнинг миқдори автоматик тарзда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, бунда пенционерларнинг Пенсия жамғармасига мурожаат этиш зарурияти йўқ.
Пенсия миқдори ошганлиги тўғрисида маълумотни https://t.me/pensiyauzbot телеграм бот орқали текшириб кўриш мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ