Жамият
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йил 14 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 134 нафарни ташкил этмоқда.
Тошкент шаҳри ҳамон касаллик энг кўп қайд этилаётган ҳудуд бўлиб турибди. 14 декабрь санасида пойтахтда 75 нафар фуқарода кассалик аниқланган.
Шунингдек, янги касалланиш ҳолатларининг:
6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
6 нафари Жиззах вилоятида,
8 нафари Қашқадарё вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
6 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
6 нафари Сурхондарё вилоятида,
6 нафари Фарғона вилоятида,
11 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
Қайд этиш керак, бундан бир кун аввал, 13 декабрь санасида суткалик касалланишлар сони 101 тани ташкил қилганди. 12 декабрь куни эса бу кўрсаткич анча паст бўлган — 58 нафар. 11 декабрь куни 122 кишида, 10 декабрь куни 120 кишида, 9 декабрь куни 130 кишида, 8 декабрь санасида эса 122 кишида коронавирус аниқланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ