Ўзбекча Википедия қисқа фурсатда дунё Викирейтингида 49-ўринга кўтарилди

Сақлаш
20:49 / 14.12.2022 1005 0

Ўзбекча Википедиядаги мақолалар сони 200 000 дан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги маълум қилди. 

 

Қайд этилишича, 2022 йилнинг октябрь ойи ўзбекча Википедиянинг 19 йиллик тарихида энг кўп таҳрир қайд этилган ой бўлган. Яъни октябрь ойида ўзбекча Википедиядаги барча саҳифалар фойдаланувчилар ва махсус бот томонидан умумий ҳисобда 196 минг мартадан ошиқ таҳрир қилинган.


Статистикага кўра, Ўзбекистонда 2022 йилнинг ноябрь ойида рус тилида 11,1 миллион саҳифа кўрилган бўлса, ўзбекчада 11,4 миллион саҳифа ўқилган. Натижада Ўзбекистон ичида ўзбекча Википедия кўришлар сони бўйича русча Википедиядан ўзиб кетди.

 

Шунингдек ўзбекча Википедия қисқа фурсатда дунё Викирейтингида кучли 50 таликка кирди. Шундан сўнг яна бир поғона юқорилаб, энг қадимий ва манбаларига энг кўп мурожаат қилинадиган юнон тилини ортда қолдириб, 49-ўринга кўтарилиб олди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//