Жаҳон
Россия мусулмонлари диний кенгашининг раҳбари, муфтий Албир Крганов иш берувчиларга мигрантларни турар жой билан таъминлашни маслаҳат берди.
Муфтий Албир Крганов «Фуд-сити» улгуржи бозори ва «Славянский мир» қурилиш бозори ишчи мигрантлари атрофидаги вазиятга муносабат билдириб, мигрантларни ишга жалб қилаётган корхоналар уларни турар жой билан таъминлаши керак, дея таъкидлади. Шунингдек, у «Фуд-сити»да ибодатхоналар йўқлиги масаласини ҳам кўтарди. Унинг фикрига кўра, иш берувчилар диндорларни керакли шароитлар билан таъминлаш борасида қайғуриши шарт эди.
«Нега «Фуд-сити» ёки шунга ўхшаш марказлар ўз ҳудудида ёки бошқа жойда улар жалб қилаётган мигрантлар учун ётоқхона ташкил этишмайди?», - деган Крганов. Муфтий Россияда ҳам бундай нормани жорий этиш зарур деб ҳисоблайди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ