Туркиялик аёл ўзини 6 ёшида турмушга берган ота-онаси ва собиқ турмуш ўртоғини судга берди

Сақлаш
18:14 / 14.12.2022 1018 0

Айни кунларда турк ОАВларидаги асосий янгилик 24 ёшли аёл ўзини бундан 18 йил аввал, 6 ёшида турмушга бергани учун ота-онаси ва собиқ турмуш ўртоғини судга бергани ҳақидаги хабар бўлиб турибди.

 

Қайд этилишича, 1998 йилда туғилган қиз 6 ёшида 29 ёшли Қодир Истеклига никоҳлаб берилган. Эркак диний жамияти аъзоси эканлиги айтилмоқда. Қизнинг ота-онаси никоҳга қаршилик қилмаган, аксинча унинг отаси бунда асосий ролни бажарган.

 

Ҳозирда 24 ёшда бўлган аёл керакли далиллар билан полицияга мурожаат қилган, ота-онаси ва Қодир Истеклини судга берган. Бироқ иш шу йилнинг октабр ойида натижасиз тугатилган. Маълумотларга кўра, иш қайта кўриб чиқилади. Ҳолат давлат назоратига олинган.

 

Матбуотда ёзилишича, Қодир Истекли, қизнинг ота-онаси Юсуф Зиё Гумушел ва Фатима Гумушелга 27 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши кутилмоқда. Баъзи манбаларда эса Қодир Истеклига 67 йил «берилиши» мумкинлиги ҳам таъкидланган.

 

Шу билан бирга қизнинг яқинлари ҳам, Қодир Истекли ҳам айбловларни инкор этмоқда. Бироқ тақдим этилган суратларда чиндан қизнинг кичик ёшда бўлганини кўриш мумкин.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//