Жамият
Сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган ШҲТ саммити сабабли навбатдан ташқари таътил берилган мактаб ўқувчилари қишки таътильдан бошқа жойлардагига нисбатан эртароқ қайтади. Бу ҳақда вилоят халқ таълим бошқармаси хабар бермоқда.
Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг қарорига кўра, Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларига, шунингдек, Оқдарё, Тойлоқ, Самарқанд туманларининг маҳаллий кенгашлари қарорлари ва Жомбой туман ҳокимлигининг тегишли фармойишига асосан Самарқанд туманидаги 3 та (7-,23-,53-), Тойлоқ туманидаги 5 та (11-,12-,15-,17-,59-), Оқдарё туманидаги 5 та (25-,38-,39-,41-,48-), Жомбой туманидаги 6 та (5-,6-,8-,22-,20- ва 44-) умумтаълим мактабларига 5−19 сентябрь кунлари навбатдан ташқари таътил берилган.
Қарорларда қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида бериладиган таътиллар ҳисобига қопланиши белгиланган. Шунга кўра, муассасаларда 5, 6, 7 ва 8 сентябрь кунлари қолдирилган дарслар кузги таътилнинг 4, 5, 7 ва 8 ноябрь ҳисобидан тўлдирилган.
Шунингдек, 9, 10, 12, 13, 14 сентябрь кунлари қолдирилган дарслар ўрни қишки таътил кунларининг охирги 5 куни ҳисобидан, (5, 6, 7, 9, 10 январь кунлари) жами 5 ўқиш куни ҳисобидан тўлдирилади.
15, 16,17 сентябрь кунлари қолдирилган дарс машғулотлари ўрни эса 2023 йил баҳорги таътилнинг охирги 3 ўқиш куни ҳисобидан тўлдирилади.
Аввалроқ мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, III чорак 2023 йилнинг 11 январидан бошланиши маълум қилинганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ