Маданият
Марказий Осиё халқаро институтида “XIX аср ўзбек ва қозоқ мутафаккирлари дунёқарашидаги умумий тарихий-маданий меросни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Aнжуманда ХIХ аср ўзбек-қозоқ мутафаккирларининг илмий, фалсафий ва адабий меросини тадқиқ этиш, икки мамлакат маърифатпарварлари маданий-гуманитар алоқаси, ўзаро муносабатнинг умумий тараққиётга таъсири масалалари муҳокама қилинди.
Конференция илмий доира вакиллари ва икки мамлакат экспертлари ўртасида конструктив фикр алмашиш, ўзаро тадбирларни изчил йўлга қўйиш ва таклифлар ишлаб чиқиш, илмий-таҳлилий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун қулай майдон вазифасини ўтади.
Тадбир якуни бўйича Марказий Осиё халқаро институти ва Қозоғистон Республикасининг Р.Б.Сулейменов номидаги Шарқшунослик институти ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ