Ҳасанбой Дўстматов Ўзбекистон чемпионати финалида укасига қарши рингга чиқишдан бош тортди

Сақлаш
16:57 / 13.12.2022 963 0

Айни кунларда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

 

Мусобақанинг 51 килограмм вазнида баҳс олиб бораётган Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда фарғоналик Абдумажид Манноповни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Ушбу вазннинг бошқа ярим финалида эса Дўсматовнинг укаси Фарёзбек финал йўлланмасига эга чиқди.

 

Икки ака-ука Дўсматовлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионлиги учун 51 кило вазнда бўладиган финал жанги юз бермайдиган бўлди.

 

Бу ҳақда Ҳасанбой Дўсматов ярим финал жангидан кейин журналистларга берган интервьюсида таъкидлади.

 

«Ўн биринчи ёки ўн иккинчи марта Ўзбекистон чемпионатида қатнашишим. Укам Фарёзбек эса ҳали ёш. Уни қўллаб-қувватлаш, боксдаги кейинги фаолиятига далда ва руҳий қувват бағишлаш учун кумуш медаль билан кифояланмоқчиман», — деди Рио Олимпиадаси чемпиони.

 

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финал жанглари 14 декабрь куни бўлиб ўтади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//