Жамият
Ижтимоий тармоқларда Ангрен нефть базасида авария содир бўлгани ҳақида хабарлар, одамлар сизиб чиқаётган нефтни идишларга қуйиб олаётгани акс этган видеолар тарқалди. Ушбу хабарлар юзасидан корхона бошлиғи Д.Азимов муносабат билдирди.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 10 декабрь куни, тахминан, соат 20:10 да Ангрен нефтбазаси ҳудудида 5000м/куб ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайиши оқибатида музлаб ёрилган.
Натижада сиғимдаги AI-80 бензин ёнилғи маҳсулоти (11 500 литр) тўкилган. Содир бўлган авария ҳолати завод ишчи-ходимлари томонидан шу куннинг ўзида, соат 20:45 да бартараф қилинган. Ҳеч кимга жиддий зарар етмагани қўшимча қилинган.
Ёнилғи маҳсулотлари тўкилиши натижасида ёмғир суви чиқадиган лоток ариқлари орқали завод ҳудудидан соат 14:00 да ташқарига сизиб чиққан.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ