«Ҳудудгазтаъминот»нинг Тошкент вилояти филиали директори қамоққа олинди

Сақлаш
14:16 / 12.12.2022 806 0

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов бошчилигида ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев айрим маълумотларни очиқлади.

 

Бош прокурорнинг маълум қилишича, «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган «Ҳудудгаз Тошкент» филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

 

Шунингдек, «Янгийўл тумангаз» раҳбари Умид Тўйчиев ва «Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси» собиқ раҳбари Фурқат Шодмонқуловга ҳам жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

 

Сардор Умурзоқов бошқа ҳудудлардаги масъулларни огоҳлантириб, тегишли хулоса чиқаришга чақирди.

 

«Агар бошқа ҳудудлардаги масъуллар ҳам бундан тўғри хулоса чиқармаса ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйса, уларга ҳам, албатта, худди шундай жиноий иш қўзғатилади» – дейди Президент администрацияси раҳбари.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//