Мирзаобод туманида Маънавият ва маърифат маскани фойдаланишга топширилди

Сақлаш
02:20 / 11.12.2022 1394 0

10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган куннинг 30 йиллиги муносабати билан Мирзаобод туманида Маънавият ва маърифат масканининг очилиш маросими ўтказилди.

 

Маросимда Сирдарё вилояти ҳокими маслаҳатчиси Ғайбулла Юсупов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Муроджон Ҳайитов, Мирзаобод тумани ҳокими Жонибек Яриев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

 

 

Очилиш маросимида тумандаги сектор раҳбарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, турли соҳа раҳбарларининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарлари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

 

Маскан биноси замонавий жиҳозланган бўлиб, унда кутубхона, мажлислар зали, семинар-тренинглар ўтказишга мўлжалланган хоналар ҳамда фаолият олиб бориш учун махсус хоналар ўрин олган. Биринчи ва иккинчи ренессанс асосчилари, жадидчилик ҳаракати аъзолари бўлган аллома ва маърифатпарварларимизнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти, «Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий» тамойили асосида олиб борилаётган ишлар ҳақида хабар берувчи фотолавҳалар, Президентнинг соҳага оид фармон ва қарорлари ўрин олган тарғибот лавҳалари шулар жумласидан.

 

Маскан жойлашган ҳудудда «Маърифат хиёбони» ва «Адабиёт хиёбони» миллий руҳ уйғунлигида барпо этилган.

 

Шунингдек, жорий йилда вилоятда Гулистон, Ширин шаҳарлари ва Ховос туманида Маънавият ва маърифат масканларини очилишига катта тайёргарлик кўрилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//