Жамият
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида қурилаётган масжид учун йиғилаётган пуллар ўзлаштирилди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Янгиер шаҳрида яшовчи М.С. ариза билан мурожаат қилиб, шаҳарда қурилиши режалаштирилган масжид учун очилган банк картаси маълумотларини эҳсон қилувчиларга тарқатиш учун Телеграм'да эълон қолдирган. Шундан сўнг ўзини Россияда ишловчи аёл сифатида таништирган шахс 150 доллар миқдоридаги пулларни эҳсон қилмоқчи эканини билдириб, банк карта бошқаруви учун келган СМС-хабарни қўлга киритиш орқали мавжуд 73,4 миллион сўм пулларни ўзлаштириб олган. Аризачи номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи 26 ёшли Э.А. ва унинг жиноий шериги Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи 20 ёшли Н.Ж. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ