Жамият
Россиядаги жамоат транспортларида Қуролли кучларда шартнома асосида хизмат қилсангиз, фуқароликни соддалаштирилган тартибда оласиз, деган ўзбек тилидаги эълонлар пайдо бўлди. Шу муносабат билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбекистонликлардан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга бормасликни сўради.
«Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз», дейилади агентлик хабарида.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг бошқа давлатда ҳарбий хизматга ёлланиши қонуний жавобгарликка асос бўлиши яна бир бор айтилган.
«Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларининг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларга хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган», дея таъкидланади Ташқи меҳнат миграциясининг хабарида.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ