Жамият
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда вилоятидаги АЁҚШларда АИ-80 бензин 8 минг сўмдан сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Нефтгазинспекция» баёнот берди.
Қайд этилишича, ҳолат ўрганилганда, Термиз шаҳридаги «ДОН» хусусий фирмасига тегишли АЁҚШ ҳақиқатан ҳам нархни асоссиз оширгани тасдиқланган.
«Бензин нархини сунъий равишда оширганлиги сабабли ушбу АЁҚШга автобензин етказиб бериш тўхтатиш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатма берилди», дейилади инспеция баёнотида.
Умуман олганда, нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299та АЁҚШга бензин етказиб бериш тўхтатилган.
«Ўзбекистондаги 2 000 дан зиёд бензин АЁҚШларга кунига ўртача 3 200 тонна бензин ўрнига 4000 тоннадан зиёд бензин етказиб берилмоқда.
Газ тўлдириш шохобчаларидаги вақтинчалик чекловлар, автобензин нархини ошишига олиб келмайди», дейилади расмий маълумотда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ