Жамият
Ўзбекистонда декабрь бошидан буён кузатилаётган жуда совуқ об-ҳаво ҳаво келаётган ҳафта бошигача сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Хабарга кўра, ҳарорат аномалияси Шимолий Евросиё деярли барча ҳудудларини эгаллаган жуда кучли антитциклон билан боғлиқ.
Биринчи ўн кунлик ўртасига келиб, республика марказий ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 5-7 даража совуққача, баъзи жойларда 10 даража совуққача, кундуз кунлари 3-5 даража совуққача пасайди.
Декабрь ойида жуда совуқ об-ҳаво даврлари ҳудудда аввал ҳам кузатилган. Бундай қийматларгача ҳарорат пасайиши билан совуқ қисқа муддатли тўлқинлари деярли ҳар йили қайд этилади. 2-3 йил ичида тахминан 1 марта сезиларли даражадаги совуқлар ҳам кузатилган. Сўнгги 25 йил ичида декабрь ойида ҳарорат 10-15 даража совуққача пасайиши, баъзи жойларда ундан ҳам паст бўлиши Ўзбекистон марказий ҳудудларида 2002, 2003, 2006, 2007, 2010, 2012, 2014 йилларда қайд этилган.
Бундан олдинги йилларда янада ҳам кучли совуқлар кузатилган. Шундай қилиб, Тошкентда 1920 йил декабрь ойи бошида термометр устуни 20 даража совуққача тушган. Тошкентда декабрь ойи мутлақ минимал ҳарорати 29 даража совуқни ташкил этади, ҳарорат бундай қиймати 1930 йил 20 декабрь куни кузатилган.
Энг қаттиқ совуқлар одатдагидек республика шимолий ҳудудларида кузатилди. Қорақалпоғистонда ҳарорат кечалари 15-20 даража совуққача, айрим шимолий ҳудудларда эса 22-24 даража совуққача пасайди. Бундай ҳарорат декабрь учун янги рекордларни ўрнатмагани айтилади. Республика шимолида энг совуқ йиллар декабрь ойида минимал ҳарорат 27-30 даража совуққача пасайган. Айрим кечаларда ҳарорат баъзи жойларда ушбу сана учун энг паст қийматларгача пасайди, аммо бу ҳарорат рекорди эмас.
Совуқ об-ҳаво кейинги ҳафта бошигача сақланиб туради. 9-12 декабрь кунлари республика ҳудуди катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража совуқ, шимолда кечалари 17-22 даража совуқ, 9-10 декабрда баъзи жойларда 24 даража совуққача, кундуз кунлари 4-9 даража совуқ атрофида бўлади.
Ушбу кунларда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати шу давр иқлим меъёрларидан 7-12 даражага паст бўлади. Шундай қилиб, меъёр 4 даража илиқ бўлганда, Тошкентда ўртача кеча-кундузлик ҳарорат 6-8 даража совуқни ташкил этади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ