Москва жамоат транспортида ўзбек тилида Россия Қуролли кучларида хизмат қилишга чақирувчи эълон сурати тарқалди

Сақлаш
17:14 / 09.12.2022 1400 0

Ижтимоий тармоқларда Москва жамоат транспортида ўзбек тилида Россия Қуролли кучларида хизмат қилишга чақирувчи эълон сурати тарқалди.

 

Унда Россия Қуролли Кучларида шартнома бўйича ҳарбий хизматга кирганлар мамлакат президенти фармонига мувофиқ соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиши мумкинлиги қайд этилади.

 

 

Сурат Москвада ҳаракатланувчи йўловчи автобусда 7 декабрь куни олингани айтилмоқда. Ёзувлар, шунингдек, ўзбек тилидан ташқари кетма-кет тожик ва қирғиз тилларида ҳам чиқади.

 

Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.

 

«Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз», — дейилади агентлик хабарида.

 

Агентлик Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилганини эслатиб ўтган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//