Жамият
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг 30 йиллиги муносабати билан Оyina.uz портали томонидан ташкил этилган совринли викторина ғолиблари аниқланди.
Икки босқичда ўтказилган онлайн танловда Алишер Эгамбердиев мутлақ ғолиб бўлди (23 та тўғри жавоб, 6 минут 58 секунд) ва Iphone 14 Pro Max соҳибига айланди.
Зиёда Тожихўжаева (19 та тўғри жавоб, 7 минут 50 секунд),
Муниса Аъзамова (19 та тўғри жавоб, 9 минут 11 секунд),
Дўстмурод Сафаров (19 та тўғри жавоб, 9 минут 45 секунд),
Моҳиситора Файзиева (18 та тўғри жавоб, 8 минут 18 секунд),
Сирожиддин Намозов (18 та тўғри жавоб, 8 минут 44 секунд) ҳам юқори натижага эришиб, викторина совриндорлари сафидан жой олди. Уларнинг ҳар бирига смартфон тақдим этилади.
Таъкидлаш керакки, бир иштирокчи «Oyina.uz» танловларида аввал ҳам ғолиб бўлгани, яна бир иштирокчи Республика Маънавият ва маърифат маркази тизимида ишлаётгани боис совриндорлар қаторидан чиқарилди. Уларнинг ўрни эса тартиб бўйича кейинги қатнашчилар ҳисобига тўлдирилди.
Викторинамизнинг ғолиб ва совриндорларини чин дилдан табриклаймиз! Совғалар Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг 30 йиллиги тантаналари доирасида топширилади.
Барчани Оyina.uz портали танловларида фаол иштирок этишга чақирамиз!
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ