Сирдарёда яна битта ИЭС қуриш режалаштирилмоқда

Сақлаш
15:12 / 07.12.2022 1228 0

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев Туркиянинг "Cengiz Enerji" компанияси бош директори Ахмед Женгизни қабул қилди.
 

Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликка тўхталиб, бугунги кунда икки давлат раҳбарларининг ташаббуси билан барча соҳаларда алоқалар тобора янги босқичга чиқаётгани, иқтисодиёт ривожи учун муҳим бўлган йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этди.



Компания раҳбари Ховос туманидаги қуввати 220 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш лойиҳаси муваффақиятли бўлгани, жорий йилнинг декабрь ойи якунига қадар тўлиқ қувватда ишга туширилишини таъкидлади. Шунингдек, яна бир йирик, қиймати 300,0 миллион АҚШ долларилик қуввати 450 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани, бунинг учун вилоятнинг инфратузилма имкониятлари ҳар томонлама ўрганилганини билдирди.

 

Вилоят ҳокими Сирдарёнинг иқтисодиёти, саноат корхоналарини ишлаб чиқариш қувватлари йилдан-йилга ортиб бораётгани, бунда электр энергияга бўлган талаб янада ортишини таъкидлаб, мазкур соҳада ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан қўшимча музокаралар олиб борилишини маълум қилди.



Маълумот ўрнида, ушбу лойиҳа доирасидаги қурилиш ишларига 800-900 та маҳаллий ишчи кучи жалб қилиниб, ИЭС ишга тушгач 100-120 та доимий иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси