Жамият
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоятнинг 12 та кўча ва йўлида транспорт тезлигини 70 дан 60 км/соатгача чеклаш таклифи маъқулланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.
Вилоят ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўллари ва кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги участкаларда тезликни 60 км/соатгача камайтириш тасдиқланган:
— Самарқанд шаҳридаги М-37а Самарқанд ҳалқа йўлининг 40-43 километрлари оралиғида;
— Афросиёб, Даҳбед ва Гагарин кўчаларида;
— Каттақўрғон шаҳридаги Амир Темур, Самарқанд, У.Барноев кўчаларида;
— Ургут туманидаги 4Р-47 автомобиль йўлининг 57-64 километрлари оралиғида;
— 4Р-50 «Тайлоқ-Ургут» автомобиль йўлининг 22-24 километрлари оралиғида;
— 4К-522 «Ургут-Почвон-Устахона» автомобиль йўлининг 0-2 километрлари оралиғида;
— Булунғур туманидаги 4Р-47 «Булунғур-Ургут М39»автомобиль йўлининг 0-5 километрлари оралиғида;
— Тайлоқ туманидаги А-377 «Самарқанд-Айний» автомобиль йўлининг 2-9 километрлари оралиғида.
Депутатлар тасдиқлаган мазкур таклиф Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссиясига тақдим этилади.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ