Жамият
Сўнги кунларда бир неча тадбиркорлик субъектларига кириб, ўзларини «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси (СЭС) ходимимиз», дея таништириб келган ҳолатлар бўйича мурожаат бўлган.
Санэпидхизмат Матбуот хизмати хабарида ушбу сохта СЭС ходимлари «Бир йил давомида дезинфекция, дезинсекция ва дератизация ишларини амалга ошириб берамиз, шу билан бирга, сизларни йил давомида ҳеч қандай текширувчи келиб безовта қилмайди», деган важ билан сохта ҳужжатларни кўрсатиб, тадбиркорларни алдаб, пул ундириб юргани айтилади.
Таъкидланишича, расм ва видеода кўрсатилган «сохта СЭС ходимлари» Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар Дезинфекция станцияси ва туман ҳудудий бўлимларида фаолият юритмайди.
Шунингдек, тадбиркорлардан юқоридаги важ асосида бирор шахс мурожаат қилганда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 78 8880101 (050) Ишонч телефони, Тошкент шаҳар бошқармасининг 71 248-12-43 телефон рақамига ёки Тошкент шаҳар ИИБ ва ҳудудий бўлимларига зудлик билан хабар бериш сўралади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ