Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди

Сақлаш
20:09 / 06.12.2022 822 0

Тошкент метрополитени ишчи ходимлари пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига мурожаат йўллаб, метрополитендан фойдаланиш қоидаларига доимий амал қилишни сўради.

 

Қайд этилишича, 5 декабрь санасидан бошлаб кунлар совиб кетиши муносабати билан метродан фойдаланувчи йўловчиларнинг сони кескин ошган. Ўтган ҳафтанинг бир кунига нисбатан 105 минг (21%) йўловчига кўпайган.

 

Маълумот учун, 2020 йил декабрь ойида бир кунда 240 минг йўловчи, 2021 йил декабрь ойида бир кунда 400 минг йўловчи ташилган бўлса, 2022 йил декабрь ойида эса бир кунда 620 мингни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 380 мингга (258 фоиз), 2021 йилга нисбатан 220 мингга (155 фоиз) ошганини кўрсатмоқда.

 

«Йўловчилар ушбу вазиятга тўғри баҳо берган ҳолда метрополитендан фойдаланиш қоидаларига доимий амал қилишларини сўраймиз. Ҳаракатланиш вақтида ўзаро ҳурматни сақлаш, поезд ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида турмаслик, манзилга келгач поезддан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, вагон эшикларига суянмаслик, шахсий буюмларни вагон ва метро ҳудудида қолдирмаслик талаб этилади.

 

Юқоридаги талабларга амал қилмаслик метро вагонлари эшиклари ишдан чиқишига, ҳар хил носозликлар келиб чиқишига ва бунинг натижасида оралиқ интервалларнинг узайиб кетишига олиб келади», дейилади мурожаатда.

 

Шу билан бирга, метродан доимий тарзда фойдаланувчи йўловчилар тўловни банк ва транспорт карталари орқали амалга оширишса, ўз вақтларини тежашлари ҳамда касса олдидаги тирбандликни максимал даражада камайтиришига хизмат қилиши эслатиб ўтилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//