Жамият
Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси Санкт-Петербург—Тошкент ва Санкт-Петербург—Самарқанд йўналишлари бўйича мунтазам парвозларни йўлга қўяди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, Санкт-Петербургдан Тошкентга биринчи йўловчи рейси 17 декабрга белгиланган. Парвозлар Boeing-738 самолётларида ҳафтасига уч марта — чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Санкт-Петербургдан Самарқандга рейслар ҳам ҳафтасига уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари Boeing-738 самолётларида амалга оширилади. Биринчи парвоз 16 декабрь куни амалга оширилиши режалаштирилган эди. Аммо рейс 2022 йил 16 декабрдан 20 декабрга кўчирилди.
«Аэрофлот — Россия ҳаво йўллари» штаб-квартираси Москвада жойлашган Россиянинг давлат-хусусий авиакомпаниясидир. «Аэрофлот» гуруҳига, шунингдек, «Россия» авиакомпанияси ва «Победа» лоукостер авиакомпаниялари киради.
Шунингдек, Эроннинг «Qeshm Air» авиакомпанияси ҳам Теҳрондан Ўзбекистоннинг икки шаҳри — Тошкент ва Самарқандга рейсларни йўлга қўйишни режалаштирган.
22 декабрдан Теҳрон — Тошкент — Олма-Ота — Теҳрон ва Теҳрон — Самарқанд — Теҳрон йўналишларида тўғридан-тўғри мунтазам қатновлар йўлга қўйилмоқда. Парвозлар Airbus 320 самолётларида, дастлаб ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Кейинчалик йўловчилар томонидан йўналиш ижобий қабул қилинса, рейслар сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ