Жамият
Бугун Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан қор ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, шимолда 4-9 даража совуқ бўлади.
Эртага фақат республика шарқий ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва кун биринчи ярмида қор ёғади.
Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ -2 даража илиқ, республика шимолий ҳудудларида кечаси 13-15 даража совуқ, баъзи жойларда 20 даража совуққача, кундузи 4-9 даража совуқ атрофида бўлади.
Сўнг иш ҳафтаси охиригача Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республика жануби-шарқий ҳудудларида, асосан тоғолди ва тоғли ҳудудларда 7-8 декабрь кунлари баъзи жойларда бироз қор ёғади.
Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража совуқни, баъзи жойларда 10 даража совуққача, кундуз кунлари 3 даража совуқ — 2 даража илиқни, республика шимолий ҳудудларида кечаси 8-13 даража совуқни, баъзи жойларда 15-20 даража совуққача, кундуз кунлари 2-7 даража совуқни ташкил этади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади, йўлларда яхмалак ҳодисалари кузатилади.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ