Самарқанддаги музейларга 600 га яқин ноёб қадимий экспонатлар сотиб олинди

Сақлаш
17:19 / 05.12.2022 1074 0

Самарқанд давлат музей-қўриқхонасига жами 600 га яқин тарихий ва бадиий қимматга эга ашёлар харид қилинди, деб хабар бермоқда Маданий мерос агентлиги.

 

Қайд этилишича, муассасага ажратилган 500 миллион сўм маблағ ҳисобидан милоддан аввалги ИИ аср ва милодий ХИВ асрга тааллуқли 41 дона бронза ойна коллекцияси, ХИ асрга тегишли, асосан Қорахоний Иброҳим ибн Насрнинг 180 дона кумуш тангалари коллекцияси, Чиғатой хонлари (Баёнқулихон ва Тармаширин)нинг 236 дона динор ва дирҳамлари, ўндан ортиқ ранг-тасвир асарлари, тарихий либослар, кашта, фотоаппарат, уй-рўзғор буюмлари, ипак гиламлар, заргарлик маҳсулотлари, жами 600 га яқин тарихий ва бадиий қимматга эга ашёлар харид қилинган.

 

«Шу йилнинг 27 май куни қабул қилинган «Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида 2022 йил 1 июлдан бошлаб аҳолидаги маданий бойликларни давлат музейлари томонидан қабул қилиб олишни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган «Миллий меросга менинг ҳиссам!» умумхалқ акцияси ташкил этилиши ва доимий равишда ўтказиб борилиши белгиланган.

 

Мазкур акция доирасида ҳар йили давлат музейларига маданий бойликларни, шу жумладан мустақиллик йилларида яратилган, юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарларини харид қилиш учун Маданий мерос жамғармасига давлат бюджетидан қўшимча 3 миллиард сўм, ҳудудлардаги тегишли давлат музейларига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетидан 500 миллион сўмдан маблағ ажратиб борилиши қайд этилган», — дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//