Жамият
Тошкентда ноқулай об-ҳаво сабаб автобуслар оралиқ интервал вақтлари ортиши мумкин. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситалари ҳаракатланишида ноқулайликлар юзага келиши сабабли айрим автобус йўналишларидаги қатнов ва оралиқ интервал вақтларининг белгиланган вақтлардан ортиши ҳолатлари юзага келиши мумкин.
«Об-ҳавонинг кескин ўзгаргани, қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлгани сабабли барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда шахсий автомобилларида, айниқса, қишга мўлжалланган шиналарга эга бўлмаган транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни, тезлик талабларига қатъий амал қилишларини, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўраймиз», – дейилади хабарда.
Пойтахтда 4 декабрь куни қор ёға бошлади. «Ўзгидромет» 5 декабрь куни ҳам қор ёғиши давом этиши, йўлларда яхмалак юзага келишини маълум қилди.
Шунингдек, Тошкентда газ заправкалар ҳам вақтинча ёпилган. Бу ҳам ўз навбатида йўллардаги ҳаракатга таъсир кўрсатмоқда.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77694
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ