Маданият
Фарғона вилоятида маънавият масканлари сони яна биттага кўпайди. Риштон туманида Маънавият ва маърифат маскани ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади.
.jpg)
Янги масканда тадбирлар зали, кутубхона, музей, тарғиботчилар, ёш ҳунармандлар хонаси бор.
.jpg)
Масканнинг очилишида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов, Риштон тумани ҳокими ўринбосари Зарифжон Умаровлар сўзга чиқиб, ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтириш, оила ва маҳаллаларда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш каби ишлар хусусида сўз юритди. Маънавият ва маърифат маскани ана шу эзгу мақсадларга хизмат қилиши қайд этилди.
.jpg)
Тадбир сўнггида иштирокчилар яратилган шароитлар билан танишди. Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари барчага манзур бўлди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
78125
Жамият
56913
Жамият
56161
Жамият
51210
Жамият
//
Изоҳ йўқ