Ғозғон шаҳар прокурори хизмат машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради

Сақлаш
21:09 / 02.12.2022 1719 0

Ғозғон шаҳар прокурори хизмат машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Навоий вилояти прокуратураси хабар берди.

 

Аниқланишича, Ғозғон шаҳар прокуратураси ҳайдовчиси Н.Ж. бошқарувидаги “Chevrolet/Lasetti” русумли автомашина билан Навбаҳор тумани “М.Улуғбек” маҳалласи ҳудудида йўлнинг кескин бурилиш жойида қарама-қарши йўналишдан келаётган Нурота тумани “Темирқовуқ” маҳалласида яшовчи фуқаро М.О. бошқарувида бўлган “Chevrolet/Lasetti” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

 

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида фуқаро М.О. ҳамда Ғозғон шаҳар прокуратураси ҳайдовчиси Н.Ж. тан-жароҳати олган.

 

Автомашина ҳайдовчиси ёнида бўлган Ғозғон шаҳар прокурори Б.Исоқов тан-жароҳати олмаган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, суд-тиббий, автотехника ва бошқа экспертизалар тайинланди. 

 

Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//