Жамият
Бухорода университет талабаси ўғирликда айбланмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
2022 йил 2 ноябрь кунидан 16 ноябргача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Ғиждувон тумани Армечан маҳалласида яшовчи фуқаронинг хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадонида бўлган шкаф ичидан умумий баҳоси 12 000 000 сўмлик 1 дона эркаклар кумуш узуги, 1 дона аёллар тилла узуги, 1 дона аёллар тилла тўғноғичи, 1 дона тилла занжири, 1 дона бижутерия тўғноғичи ҳамда 1 жуфт бижутерия аёллар зиракларини ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор-суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ғиждувон тумани Дилкушо маҳалласида яшовчи 2004 туғилган Бухоро давлат университетининг 1-босқич талабаси Б.У. содир қилгани аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ