Жамият
Ўзбекистонда 2−3 декабрь — дам олиш кунлари совуқ антициклон таъсири сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет маркази хабар берди.
Хабарга кўра, жума куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республиканинг энг жанубий қисми баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, шимолда 2-5 даража совуқ атрофида бўлади.
Совуқ антициклон таъсири дам олиш кунлари ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ, шимолда кечалари 10-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуққача, кундуз кунлари 2-7 даража совуқ атрофида бўлади.
Республика барча ҳудудларида кучсиз шамол билан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77694
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ