Жамият
1 декабрь куни коронавирусга чалинган беморлар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қишнинг илк кунида инфекцияси қайд этилганлар сони 159 нафарни ташкил этган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Андижон вилоятида,
10 нафари Бухоро вилоятида,
12 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Қашқадарё вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
6 нафари Наманган вилоятида,
12 нафари Самарқанд вилоятида,
1 нафари Сирдарё вилоятида,
12 нафари Сурхондарё вилоятида,
3 нафари Фарғона вилоятида,
10 нафари Хоразм вилоятида,
19 нафари Тошкент вилоятида,
64 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Қайд этиш керак, сўнгги кунларда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда. 30 ноябрь куни 155 кишида, 29 ноябрь куни 141 кишини ташкил этган. 28 ноябрда кетма-кет 3 кунлик ўсишдан кейин коронавирусга чалиниш ҳолатлари бироз пасайганди — 131 нафар. 25 ноябрдан 27 ноябргача бўлган муддатда эса мазкур статистикада фақат ўсиш кузатилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ