Жамият
Бухорода судланаётган 22 нафар судланувчининг бири бўлган Разбек Бекмуратов 2 июль куни Нукус шаҳри «Наупир» МФЙ ҳудудида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун сафарбар қилинган Миллий гвардия ходимларига ҳужум қилиб, уларга тан-жароҳат етказиб, «Макаров» маркали тўппончасини олиб қўйган.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди биносида бўлиб ўтаётган очиқ суд мажлисида 1 декабрь куни тушдан кейин Разбек Бекмуратов Нукусда тартибсизликлар рўй берган кунлари бўлиб ўтган воқеаларни сўзлаб берди.
Суд, прокурор ва адвокатларнинг саволларига жавоб қайтарар экан, жумладан, у ижтимоий тармоқлардаги видеоларни кўриб, таъсирланиб кўчага ноқонуний намойишга чиққани, 5 июль куни Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши олдида катта митинг бўлиши ҳақидаги хабарлардан кўпроқ таъсирлангани ва қўллаб-қувватлаганини айтди.
Миллий гвардия ходимларига ҳужум қилингани, жумладан, улардан бирининг кийими мажбурлаб ечтирилаётганда тўппончаси ерга тушиб кетганини кўриб, ўқотар қуролни эгаллаб олганини тан олди.
Ҳибсга олингунга қадар Қорақалпоғистон давлат университети ўқитувчиси бўлиб ишлаган 30 ёшли Разбек Бекмуратов аввалги суд мажлисида айбига қисман иқрор эканини билдирган эди.
Бугунги бўлиб ўтган суд мажлисида у кўзда ёш билан қилган ишидан пушаймон эканини сўзлаб, президентдан, ўзбек ва қорақалпоқ халқларидан кечирим сўради. Суддан жазо тайинлашда қарамоғида вояга етмаган ёш болалари борлигини инобатга олишни илтимос қилган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
2 Изоҳлар
Мадина
12:01 / 01.01.1970
Ол усы уакытка шекем КМУ да жумыс ислеп журип коплеген жетискенликлерге еристи.Каншадан канша шакиртлерди тарбиялап,шакиртлери Ташкентте откерилген спорт жарысларында сыйлы орынларды ийеледи.Кем тамийнленген шанарак балаларына жардем корсетип,оз есабынан гарежетлер ажыратып жарысларга апарып акелди.Ол озинин шакканлыгы,епшиллиги аркасында касиплеслери арасында да улкен абыройга ийе еди.Ол шанаракта жалгыз ул перзент,семья дауамшысы.Омирде алжаспайтугын адам болмайды Мен президентимизден камакта отырганларга кеширим бериуин соранаман хам имканият бериуин отинемен.Разбек оз шакиртлеринин адиули устазы,шанаракта ата-анасына мийримли перзент еди.Нешше шакиртлерди тарбиялап,спортты рауажландырыу жолында тынып -тыншымайтугын нагыз талапшан устаз еди.Разбек Бекмуратовка кеширим бериуди отинемен хам онын бул ислери жаслык еткенлиги хам тасирлерге берилгенинде деп ойлайман
Мадина
12:01 / 01.01.1970
Разбек Бекмуратовка кеширим бериуинизди соранамыз.Ол оз исинен пушайман болды хам кеширим сорады.Ол дуньяга келген 3 айлык улын еле коргени де жок.Онын ата-анасы капашылыктан денсаулыкларынан да айрылды.Шанаракта жалгыз багыушы.Келиншеги болса еле студент.Жас баласы менен катты кыйналып калды.Мен Разбек Бекмуратовка кеширим бериуди соранаман