Жамият
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 6-синф ўқувчиси банк картасидаги пулларни ўзлаштирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2022 йил январь ойида Гулистон шаҳрида яшовчи Б.С. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унга тегишли бўлган банк картасидан жами 3 миллион 800 минг сўм пулларни ечиб олганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс фуқаро Б.С.нинг ўғли — 6-синф ўқувчиси А.Ф. экани аниқланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давомида А.Ф. ПУБГ онлайн ўйинига катта қизиқиш орқали ўйин аккаунт ҳисобига ушбу пулларни ўтказиб юборгани маълум бўлди.
Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
Жамият
77606
Жамият
56654
Жамият
55855
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ