Жамият
Олтиариқ туманида янги Маънавият ва маърифат маскани биноси фойдаланишга топширилди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Қувасой, Марғилон шаҳарлари, Данғара, Фурқат туманларида янги Маънавият ва маърифат масканлари очилди. Олтиариқ туманидаги мазкур маскан ҳам ана шу ишларнинг узвий давомидир.
Очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими Ш.Турдалиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Сулаймонов Президентимизнинг 2021 йил 26 март куни қабул қилинган «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосидаги ислоҳотларнинг амалий самаралари хусусида сўз юритиб, янги иш бошлаётган Маънавият ва маърифат маскани туман аҳлига ўзига хос туҳфа бўлганлигини таъкидлади.
Олтиариқ тадбиркорлари, шоир ва ёзувчилари, санъаткорлари билан юртимизда довруқ қозонган. Айни кунларда уларнинг муносиб издошлари камолга етмоқда. Мана бундай масканлар эса ёш истеъдодларни кашф этиш, қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади. Бу ерда ижодкорлар учун хона, кутубхона, тадбирлар зали бўлиб, қулай шароитлар яратилди.
Тадбир иштирокчилари маскан фаолияти билан танишди ҳамда эзгу тилаклар билдирди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ