Хонободда Маънавият ва маърифат маскани фойдаланишга топширилди

Сақлаш
17:53 / 01.12.2022 1240 0

30 ноябрь куни Хонободда Маънавият ва маърифат маскани ўз иш фаолиятини бошлади.

 

Масканнинг тантанали очилиш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими раҳбари Зилола Тоштемирова, Хонобод шаҳар ҳокими Машъалбек Тожибоев, нуронийлар, ёшлар, зиёлилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

 

Тадбирда бу каби қулайлик ва имкониятлар маънавий-маърифий соҳани янги босқичга олиб чиқиши, ижодкор ёшлар учун мулоқот майдони бўлиши таъкидланди.

 

 

Маълумот ўрнида, масканда соҳа ходимларига шароитлар яратиш, турли танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотлари ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Шу билан бирга масканда аҳолини, айниқса ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида электрон кутубхона иш бошлади. Шунингдек, «Бир зиёли бир маҳаллага маънавий ҳомий», «бир нуроний-ўн нафар ёшга мураббий» каби тамойил асосида фаолият олиб борувчи нуронийлар ҳам маскандан жой олган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//