Маданият
Ўзбекистонда 2018–2022 йиллар давомида тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни ободонлаштириш, таъмирлаш учун 15,2 миллиард сўм маблағ сарф этилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Вақф» хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров маълум қилди.
Қайд этилишича, тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан:
2021 йилда фонд томонидан республика миқёсида 15 та объектга жами 2 626 400 950 сўм миқдорида маблағлар ажратилган. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги «Шоҳи-Зинда» ёдгорлик мажмуасига 442 661 808 сўм, Хоразм вилоятидаги «Паҳлавон Маҳмуд» зиёратгоҳига 734 413 502 сўм, «Саид Аловуддин Пир» зиёратгоҳига 541 727 470 сўм миқдорида маблағлар ажратилган.
2022 йилнинг ўтган 11 ойи давомида республика бўйича жами 16 та объектга 1 949 890 735 сўм ажратилган.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ