Ўзбекистонда энг арзон ва энг қиммат палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди

Сақлаш
15:39 / 01.12.2022 932 0

Энг қиммат ош Тошкент шаҳрида, энг арзони эса Наманган вилоятида сотилмоқда.

 

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2022 йил ноябрь ойи учун) эълон қилинди. Унга кўра, энг қиммат ош Тошкент шаҳрида сотилмоқда — 26 300 сўм, энг арзони эса Наманган вилоятига тўғри келади — 15 000 сўм.

 

1 порция ошнинг нархи ҳудудлар кесимида:

 

Қорақалпоғистон Р. – 18 000 сўм;

Андижон вилояти – 20 800 сўм;

Бухоро вилояти – 21 300 сўм;

Жиззах вилояти –22 300 сўм;

Қашқадарё вилояти – 20 300 сўм;

Навоий вилояти – 19 500 сўм;

Наманган вилояти – 15 000 сўм;

Самарқанд вилояти – 24 700 сўм;

Сурхондарё вилояти – 20 000 сўм;

Сирдарё вилояти – 20 700 сўм;

Тошкент вилояти – 21 500 сўм;

Фарғона вилояти – 18 300 сўм;

Хоразм вилояти – 21 400 сўм;

Тошкент шаҳри – 26 300 сўм.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//