Жамият
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 30 ноябрь куни Афғонистоннинг Саманган провинцияси Айбак шаҳрида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралаши тўғрисида баёнот берди.
«Жиҳодия» мадрасасида амалга оширилган ҳаракат кўплаб инсонларнинг, асосан, ёш талабаларнинг қурбон бўлишига олиб келган.
«Шуни маълум қиламизки, бундай зўравонлик ҳаракатлари кескинликнинг кучайишига сабаб бўлиб, Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатишга, шунингдек, миллий келишувга эришишга тўсқинлик қилади. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз», — дейилади баёнотда.
Афғонистондаги диний мактабда портлаш юз берди. Хабарларга кўра, портлаш оқибатида 35 киши ҳалок бўлган ва 23 киши жароҳатланган. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77694
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ