Тошкентда қайноналар форуми ўтказилди

Сақлаш
23:00 / 30.11.2022 1246 0

Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан 30 ноябрь куни қайноналар форуми бўлиб ўтди. 

 

Пойтахтдаги Темирйўлчилар маданият саройида ўтказилган тадбирда бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, жамоатчилик вакиллари, қайноналар, олима, юрист ва профессор аёллар ҳамда маҳаллалар фаоллари қатнашган.

 

Тадбирда иштирок этган психолог Шоира Исақованинг айтишича, форумда бир қанча муҳим масалалар муҳокама қилинган, таклифлар илгари сурилган.

 

«Қайноналарнинг ибратлиси ҳам, оиласида муаммоси бори ҳам қатнашди. Форумни ташкил этишдан мақсад шуки, оилаларни мустаҳкамлашда қайноналар роли ва ўрнини ошириш, уларни ёш оилалар аралашувига чек қўйиш ҳамда завонавий қайноналар сафини кенгайтиришдир», — деди у.

 

Фото: Telegram / context.uz

 

Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда замон ҳам, оила талаблари ҳам ўзгариб бормоқда. Ҳозир эскича қарашлар билан яшаш даври эмас.

 

«Замонавий қайнона бўлиш талаблари ҳам ўзгармоқда. Шунинг учун қайноналарнинг ҳам фикрлари ва қарашлари ўзгариши керак», — деди Шоира Исақова.

 

Психологнинг қайд этишича, форум учун давлат бюджетидан маблағ сарфланмаган.

 

«Иштирокчилар 30 ноябрь санасини Қайноналар куни деб эълон қилинишини таклиф бердик», — деди у.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//