«Йил имоми–2022» танлови ғолиби аниқланди

Сақлаш
16:40 / 30.11.2022 962 0

29 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида республикадаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида «Йил имоми–2022» кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

 

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар беллашди.

 

Мусобақанинг республика босқичи қатнашчилари тафсир, ақоид, фиқҳ, ислом тарихи, ҳадис илмлари, Мовароуннаҳр алломалари ҳаёти ва ижодига оид саволларга жавоб беришди ҳамда ўз фаолиятлари давомида амалга оширган ишларини тақдим қилишди.

 

Танловда 1-ўринни Андижон вилояти Андижон шаҳридаги «Ғиштли» жоме масжиди имом-хатиби Ботиржон домла Тожибоев қўлга киритди. Унга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси тақдим этилди.

 

2-ўрин соҳиби Наманган вилояти Косонсой туманидаги «Эшон бобо» жоме масжиди имом-хатиби Ибодулло домла Усмоновга II даражали диплом ва Умра сафари йўлланмаси берилди. 3-ўрин Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги «Ислом Нури» жоме масжиди имом-хатиби Аҳадхон домла Собировга III даражали диплом ва 10 млн 500 минг сўм пул мукофоти топширилди.

 

Маълумот учун, республикада 2 116 та масжид фаолият юритади. Жорий йилда шу вақтга қадар 12 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилди. Айни кунларда мамлакатда 325 та масжид қайтадан қурилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//